avatar
Куч
56.80
Рейтинг
+20.58

Бир одам

Мақолалар

Тавалло

Кўнгил битиклари

Ҳар жонни асрасин Ўз паноҳида,


Қоқилмай яшасин ҳар битта инсон.


Қувончдан куйласин, кўз қароғида


Порласин бахт учун минг битта имкон.


 


Ғурурга тўлдирсин оналар кўксин


Дилбанди эришган бахт-саодати.


Оталар қаддини тоғдек тик тутсин


Мард, танти фарзандлар шахд-шижоати.


 


Ҳар ким ҳам меҳрдан топсин ҳаловат,


Муҳаббат борлиғин айласин сармаст.


Жигар-дўст, ёронлар бўлсин саломат,


Тилидан тушмасин шукр ҳар нафас.


 


Тинчликда бардавом бўлсин умримиз,


Ҳеч завол кўрмайлик, бўлиб соғ-омон.


Келажак – интиқдир, равон йўлимиз


Элитсин бизларни бахт қасри томон.


 


© Дилшод Абдуазизов,


2014 йил 15 март.

Болалик соғинчи

Кўнгил битиклари


Бошим қўйиб онам бағрига,


Ором олиб ётгим келади.


Тушимдамас, ўнгимда бир бор


Болаликка қайтгим келади.


 


Ялангоёқ чопиб тупроқда,


Дунёларни қани унутсам.


Шамолларга тенглашиб, мовий


Кўкда варрак мисоли учсам.



Қоғоз ва қалам

Кўнгил битиклари


Синдиринг қўлларим тутган қаламни,


Токи ўртамасин дилни ғам-андуҳ.


Ҳасратдан ёнмасин, эслаб аламни


Надомат чекмасин, бўзламасин руҳ.


Оппоқ қоғоз бағрин доғ этмасин-чун


Синдиринг, қолмасин бир дона қалам.


Тўкилсин бағрида беркиниб турган


Зулматга кўмирдек чўғ бўлган алам.


Майли, қолаверсин тахи бузилмай,


Ҳасратли ёзувлар эзмасин юзин.


Тирнамасин бағрин қаламнинг тиғи,


Оппоқ чеҳрасига босмасин изин.


Қалам тутган қадоқ қўлларга аста


Оппоқ қоғоз беринг, қаламни олиб.


Зора юракларга бахш этиб толеъ,


Ҳасратлар енгилса, нур бўлса ғолиб.

Қоғоз ва қалам

Кўнгил битиклари


Синдиринг қўлларим тутган қаламни,


Токи ўртамасин дилни ғам-андуҳ.


Ҳасратдан ёнмасин, эслаб аламни


Надомат чекмасин, бўзламасин руҳ.


Оппоқ қоғоз бағрин доғ этмасин-чун


Синдиринг, қолмасин бир дона қалам.


Тўкилсин бағрида беркиниб турган


Зулматга кўмирдек чўғ бўлган алам.


Майли, қолаверсин тахи бузилмай,


Ҳасратли ёзувлар эзмасин юзин.


Тирнамасин бағрин қаламнинг тиғи,


Оппоқ чеҳрасига босмасин изин.


Қалам тутган қадоқ қўлларга аста


Оппоқ қоғоз беринг, қаламни олиб.


Зора юракларга бахш этиб толеъ,


Ҳасратлар енгилса, нур бўлса ғолиб.

Бахт

Кўнгил битиклари

Бахт нима эканин бахтсиздан сўра,


Бахтиёр кунларда қадри билинмас.


Қуёшда ёқсанг ҳам минг битта чироқ,


Тунда битта фонус ёққанча бўлмас.


 


© Дилшод Абдуазизов, 2013 йил

Дўстлик

Кўнгил битиклари

Инсон қадри гапу гаштак, улфатдамас,


Фаслларга жо бўлолмас қадр-қиммат.


Қалби уммон қадрдонлар хаёлида


Бир лаҳзага порламоқлик — чин саодат.


 


© Дилшод Абдуазизов, 2013 йил

Дарвоза

Кўнгил битиклари

Ҳар хонада дарвоза бор, эшик бор.


Билмоқ лозим ҳикматини шубҳасиз:


Кутиб турмоқ керакдир қоқиб уч бор


Эшик зулфин, кирмай ҳеч бир изнсиз.


Суннат эрур, амал қилмоқ вожибдир,


Ўзин мўмин деб билгувчи инсонга.


Шундай экан, ақал бир бора қоқинг,


Кирмоқ истар экансиз кўнгил-жонга!


 


© Дилшод Абдуазизов, 2013 йил

Дақиқа қадри

Мушоира

Қумсоатни кузатганмисиз,


Тўкилишин минглаб зарралар?


Бир-бирига йўл бермай, тўзиб,


Умримизни аста арралар...


 


Бемор бўлса, юрак урса тез,


Соғлиқ дебон югурар чунон.


Ташвиш келса, топар чорасин –


Беҳаловат яшолмас инсон.


 


Йўқотса-чи бойлик, пулини,


Олиб кетса ё кимдир молин,


Йўлин топар, қадри баланд-да –


Кечиб бўлмас, тутар уволи!


 


Нечун сира бермас эътибор,


Зарраларнинг қадри йўқми ё?


Ахир унда кетар миллионлаб


Дақиқалар жо бўлган дунё!


 


Йўқотилган ҳар бир неъматни


Қайтармоққа қодирмиз мудом – 


Уриб турса тин билмас юрак,


Тарк этмаса танимизни жон.


 


Аммо қандай улгурармиз, айт,


Қайтармоққа ўтган кунимиз?


Фурсат бўлмас, ва бошқа имкон –


Қайтмас сира, фоний – умримиз. ©